“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРИ ФАРҒОНА ШАҲАР ХОКИМЛИГИНИНГ ФАХРИЙ ЁРЛИҒИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар саройида вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари учун 27- июнь “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

     Байрам кечасида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий юксалтириш ишига қўшган муносиб ҳиссаси, ижтимоий фаоллиги ва ташаббускорлиги, самарали хизматлари ва ўз вазифасига сидқидилдан ёндашуви учун ҳамда 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи, ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

    Байрамда, жамиятда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, дунё ва мамлакат ичида содир бўлаётган  ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний ахборот етказиш борасидаги хизматлари учун “Farg’onaazot”  АЖ матбуот хизмати раҳбари Маннонхон Тилляходжаев Фарғона шаҳар хокимлигининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.  

    Байрам тадбирида элимиз ардоғидаги санъаткорлар ахборот воситалари ходимларига ўзларининг куй-қўшиқларини билан муборакбод этдилар. Байрамда янграган куй-қўшиқлар, ўйин-кулгулар тўкин дастурхон атрофида тўпланган ОАВ ходимлари ёдида узоқ вақт қоладиган бўлди.

 

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech