Ру O`z En

“COVID-19”: Хавф ёнимизда. Хотиржамликка берилиб бўлмайди

Бугун жорий йилнинг 2 апрель куни корхонамизда бошқармалар, бўлимлар, цехлар бошлиқлари, ёшлар иттифоқи ва хотин-қизлар кенгашлари фаоллари ҳамда маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш 2020 йилда заводда “COVID-19” касаллигининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби, коронавирусга қарши ишлаб чиқилган вакциналарнинг тури, қўллаш тартиби, Ўзбекистон аҳолисини  эмлаш тадбири жараёнларига бағишланди.

Йиғилишни Ижтимоий аҳамиятга эга объектлар бошқармаси бошлиғи Маҳмуджон Муҳаммедович Қаюмов очди ва олиб борди.

Сўзга чиққан завод Даволаш соғломлаштириш диагностика цехи бош врачи Авазбек Жўрахонович Таджибоев ўтган йилда завод маъмурияти ва жамоат ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар доирасида коронавирус касаллигининг олдини олиш борасидаги амалий ишлар, хавфли вирусга қарши профилактик тадбирлар борасида олиб борилган амалий ишлар ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, карантин, санитария-гигиена талабларига риоя қилиш, касалликка чалинганларни даволашга сарфланган сарф-ҳаражатлар тўғрисида ахборот берди.

Фарғона шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими эпидемиолог-иммунолог врачи
Дилдора Рустамовна Абдуллаева короновируснинг пайдо бўлиши, унинг мамлакатимизга кириб келиши, аҳоли саломатлиги ва давлат иқтисодиётига зарари ҳақида фикр билдирар экан, жорий этилган карантин талаблари ва чекловларига амал қилмаслик қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди. “Хавф ҳали-вери ёнимизда, асло хотиржамликка берилиб бўлмайди” дея таъкидлади шифокор.

Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб бутун Ўзбекистонда бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам коронавирусга қарши эмлаш бошланганини, биринчи навбатда 65 ёшдан ошган қариялар, сурункали касалликлари бор шахслар, тиббиёт ходимлари эмланаётганини айтиб ўтди. Эмлаш жараёнлари бўйича тушунчалар берди.

Йиғилиш иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech