Ру O`z En

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ “ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШ” БАНКИ БИЛАН БИРГАЛИКДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗДИЛАР

2021йил 16 апрел куни “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик Тижорат Банки ходимлари банк хизматларидаги янги ўзгаришлар билан корхона ходимларини таништириб ўтдилар.

Йиғилишда “Ўзсаноатқурилишбанк” Республика бошқарув раиси ўринбосари  Улуғбек Тавакаллов, корпоратив бизнес департаменти директор ўринбосари Нурбек Хусанов, Ўзсаноатқурилишбанк” Киргули филиали бошқарувчи ўринбосари Шухратжон Камилов, Фарғона минтақавий филиали бошлиқ ўринбосари Бахтиёр Нуриддиновлар, жамиятимиз раҳбарлари, фаоллари, ёшлар етакчилари қатнашдилар.

Улугбек Тавакаллов дастлаб йиғилиш иштирокчиларини     “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ-нинг қисқача тариҳи билан таништириб, хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси банк секторида SQB банки етакчи ўринларини эгаллашини таъкидлаб ўтди. Хусусан, жамиятимиз билан узоқ йиллик шерикчилик асосидаги фаолиятига тўхталар экан, мазкур банк ходимлари бу хамкорликдан мамнун эканликлари ва келгусида хамкорликни давом эттиришларини билдирди. 

    У ўз нутқида йиғилиш мақсади авваламбор аҳолини молиявий саводҳонлигини ошириш, банк хизматлари билан таништиришни кўзлаганлигини таъкидлади. Бундан ташқари Way4 - масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими, P to P - ижтимоий кредитлаш тизими, янги турдаги пластик карталар, “Баҳор туҳфаси” - омонат тури ҳамда микрокарзлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар бериб ўтди.

Йиғилишни замонавий тарзда ўтказилганлиги сабабли, хар бир мижоз билан кизғин тарзда суҳбатлар ўтказилди. Суҳбатда банк ходимлари иштирокчилар таклиф ва мулоҳазаларини эшитиб чиқдилар. Корхонамиз ишчи ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олдилар. 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech