Ру O`z En

FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ЛОЙИҲАЛАР ҲАМДА КИМЁ САНОАТИ КЛАСТЕРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАВЗУСИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

   “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида вилоятимиз журналистлари, блогерлари ҳамда ташкилотлар матбуот ҳизматлари раҳбарлари иштирокида корхонада бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитлар бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, кимё саноати соҳасида кластер ташкил этиш бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда оммавий ахборот воситалари вакиллари кимё саноатида табиий ресурсларни тежаш, улардан самарали фойдаланиш имкониятлари, тармоқ истиқболига қаратилаётган эътибор ҳамда янги инвестициявий лойиҳалар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Хусусан, 2021-2025 йилларга мўлжалланган аммиак, карбамид ва аммиакли селитра ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, азот кислотаси ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси тўғрисида маълумотлар олдилар.

   Келгусида корхонада жами 334 миллион долларлик 4 та лойиҳа амалга оширилиши ва бўш турган ер майдонларидан фойдаланган ҳолда кимё саноати кластерини ташкил этиш каби муҳим вазифалар бажарилаётгани иширокчилар учун янгилик бўлди. 

  Анжуман давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоб олдилар. Шунингдек, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech