Ру O`z En

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА “ЭНГ ФАОЛ ЁШ КИТОБХОН” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

  Республикамиздаги 5  та муҳим ташаббуснинг 4-ташаббуси, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни йўналтиришга қаратилган топшириқ ижроси,  шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида 2021 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг 9-банди, Маънавият ва маърифат Кенгаши “Йўл ҳаритаси”нинг 11-банди ижросини таъминлаш мақсадида корхонамизда “Энг фаол ёш китобхон”  кўрик-танлови ўтказилди. Танлов корхонамиз ёшлар кенгаши ва жамоат ташкилотлари хамкорлигида ўтказилди.

   Кўрик танловнинг мақсади корхонада фаолият юритаётган ёш ходимларининг билими ва дунёқарашини ошириш, ўзбек ҳамда жаҳон бадиий адабиётига бўлган қизиқишини уйғотишни кўзлаган. “Ёш китобхон” кўрик-танловида жамиятимиз цех ва бўлимларидан сода ишлаб чиқариш, назорат ўлчов асбоблари ва автоматикаси, механика таъмирлаш, қоп ишлаб чиқариш, целлюлозаларни мураккаб эфирлари, аммиакли селитра, хўжалик хамда алоқа цехлари, санитар лабораторияси, марказий кимё лабораторияси, илмий техник ривожлантириш бошқармаси бўлими ва бошқа цех ходимларидан 17 нафар иштирокчилар қатнашдилар.

   Кўрик-танловда ёш ходимларнинг билими, китобхонлиги, ўқиган бадиий асарлари синовдан ўтказилди.  Кўрик-танловни Шавкат Мирзиёевнинг “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари”, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Бахтиёр оила”, Саид Аҳмаднинг “Уфқ”, Ойбекнинг “Болалик” ҳамда Ўткир Хошимовнинг “Икки эшик ораси” ва “Дунёнинг ишлари”  номли асарлари бўйича ўтказилади.

   Тадбир бошланишида корхона бошқарув раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Нурмурод Сирожов тадбир иштирокчиларини кўрик-танлов Низоми билан таништириб чиқгандан сўнг, иштирокчилар қуръа ташлаш усули билан ўзларига саволларни танлаб олдилар. Кўрик-танлов
2 босқичда бўлиб ўтди. Биринчи босқич топшириқларини бажаришга ажратилган вақт якунланганидан сўнг, қатнашчилар бирма – бир чиқиб ўз билимларни намоён этдилар. Қизғин баҳс ва мунозаралардан сўнг ҳайъат аъзолари қўрик – танловнинг биринчи ва иккинчи босқич якунларига кўра натижаларни эълон қилдилар.

   Унга кўра 1-фахрий ўринни марказий кимё лабораторияси лаборанти Зебунисо Хамдамова, 2-ўринни полиэтилен қоп ишлаб чиқариш цехи  Азизбек Абдурасулов, 3-ўринни хўжалик цехи Оминахон Мамажоновалар эгаллаб I,II,III-даражали дипломлар ва касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, “Энг билимдон китобхон” номинацияси бўйича санитар лаборатория лаборанти Дилёрахон Ахмаджонова,  “Энг зукко китобхон” номинацияси бўйича мураккаб эфирлар целлюлозаси цехи лаборанти Моҳира Азимовалар ғолибликни қўлга киритдилар. Фахрий ўринларни эгаллаган кўрик-танлов иштирокчилари корхона ёшлар кенгаши ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech