Ру O`z En

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА “ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ МАВЗУСИДА” ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

2021 йилнинг 15 апрел куни “Farg’onaazot” АЖ мажлислар залида
“Ёшлар билан очиқ мулоқот мавзусида” йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда бошқарув раисининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари Ғуломжон Солиев, бошқарув раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси Нурмурод Сирожов, ижтимоий ахамиятга эга объектлар бошқармаси бошлиғи Мухаммад Қаюмов хамда корхона жамоа ташкилотлари жамиятимиз бўлим ва цехлари ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқотда суҳбат ўтказдилар.

Йиғилишда бошқарув раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси Нурмурод  Сирожов иштирокчиларни кун тартиби билан таништирди. У ўз нутқида ёшларни корхонанинг барча ишларида фаол иштирок этиши, долзарб масалалар бўйича ўз фуқаролик муносабатини билдиришлари ва уларни шаҳсий ва иш жойларида дуч келаётган масалалар бўйича очиқ мулоқотга чорлади.

Ижтимоий ахамиятга эга объектлар бошқармаси мутаҳассиси Абдубоқи Артиқов   маърузасида йиғилиш қатнашчиларини ва корхонанинг бутун жамоасини кириб келган муқаддас рамазон ойи билан табриклаб,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 апрелдаги “Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-5062-сон Қарори билан таништириб ўтди. Қарорни моҳиятидан келиб чиқиб ёшларни  Рамазон ойини карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб ҳолда ўтказишга қаратилган чора-тадбирларига амал қилишга чақирди.  Сўз охирида Абдубоқи Артиқов йиғилиш қатнашчиларига Рўзани тутиш билан боғлиқ тарбиявий ахамиятга эга жиҳатларга тўхталиб ўтди.

Сўнг Ғуломжон Солиев ўз сўзида хар бир ёшлар етакчиларининг муаммомолари ва таклифларини эшитишини ва корхонанинг молиявий-иқтисодий ахволидан келиб чиққан ҳолда ечим излашини таъкидлаб ўтди. Хар бир цех ва бўлимларининг ёшлар вакиллари ўз савол ва таклифлари билан чиқдилар. Берилган саволлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, тегишли жавоблар берилди.

   Йиғилиш якунида бошқарув раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси Нурмурод Сирожов 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги ПФ-6017-сонли Фармонидан келиб чиқиб корхонада амалга оширилиши режалаштирилган ишларга тўхталиб ўтди. Ҳусусан, 2021 йилнинг биринчи ярим йилда амалга ошириладиган тадбирларни эълон қилди. Йиғилиш якуни бўйича цех ва бўлимларининг ёшлар вакилларига топшириқ берилиб, ўз иш жойларида корхонамиз ёшларини йиғилиш мақсади билан таништириш юклатилди.

 

“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech