Ру O`z En

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА “ИБРАТЛИ ОИЛА” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил
20 сентябрдаги ялпи йиғилишида 1994 йилдан бошлаб 15 май кунини- Халқаро оила куни деб белгиланган. Ушбу сананинг оила кунига бағишланганлиги сабаби, дунё жамоатчилигини оиладаги муаммоларни бартараф этиш ва оила қадриятларини мустаҳкамлашга қаратишдир.

   Ўзбекистон Республикасида ҳам оиладаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2018 йил 27 июнь куни «Ўзбекистон Республикасида Оила институтини мустаҳкамлаш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинган бўлиб, унга кўра оила институтини мустаҳкамлаш бўйича асосий йўналишлар этиб белгиланган эди. Булар, оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш, замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш, демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, оилаларга таъсирчан методик, консултатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратишдир.

    «Farg’onaazot» АЖда “Корхонанинг ибратли оиласи”  номли кўрик танлови ўтказилди. Танловда корхонамизда фаолият юритаётган ёш оилалар иштирок этдилар. Хлорат натрий дефолианти ишлаб чиқариш цехидан – Тиллабоевлар оиласи, Сода ишлаб чиқариш цехидан – Хамдамовлар оиласи, Алоқа цехидан – Исроиловлар оиласи ва Механик таъмирлаш цехидан Мамажоновлар оиласи иштирок этдилар.

  Тадбир 3 шарт бўйича ўтказилди. Биринчи “Танишув” шартида иштирокчилар ўзларини таништириб ўтдилар. “Савол-жавоб” шартида эса иштирокчилар ўзларининг хуқуқий саводхонлигини намоён этдилар. “Саҳна кўриниши” шартида иштирокчилар хозирги кунда долзарб бўлган муаммолар – қайнона келин муносабатлари, ажралишларини олдини олиш, фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик, интернет балоси, китобхонликни тарғиб этиш бўйича саҳна кўринишларини кўрсатдилар.  

   Тадбир натижасига кўра Хамдамовлар оиласи “Билимдон оила”, Мамажоновлар оиласи “Ахил оила”, Исроиловлар оиласи “Китобхон оила”, Тиллябоевлар оиласи “Интилувчан оила” номинацияларида ғолибликни қўлга киритиб, корхона касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech