Ру O`z En

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА “ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳаммамиз учун азиз ва мўътабар бўлган аёл зоти ҳақида сўз юритганда, аввало, бизни дунёга келтирган, оқ сут ва меҳр бериб улғайтирган Она сиймоси олдида бош эгиб таъзим қиламиз. Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – Она. Оналарни  эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олийжаноб қадриятдир.

  Шу муносабат билан Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларида "Оналарга эҳтиром" фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу борада Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаровнинг “Оналарга эҳтиром” фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган.   Фестивални ташкил этишдан асосий максад дунё бешигини тебратувчи, муқаддас онажонларимизга бўлган меҳр-мухаббатимизни, ҳурматимизни намоён этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчларини англатиб, онажонларини эъзозлаб, эҳтиётлаб ҳурмат ва эҳтиромларини тўлиқ адо этишга йўналтиришдан иборатлиги таъкидланган. 

   Шунингдек, вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги кластерлари ҳамда тадбиркорлик субъектларида оналарни улуғлаш бўйича акциялар, ҳудудлардаги фермер хўжаликларида “Оналарга эҳтиром” номли тадбирлар ҳам ташкилланди. Бу борада “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятимиз ҳам мустасно бўлгани йўқ.

   Куни кеча “Кимёгар” маданият саройида корхонамиз ишчи-ходимлари ўртасида корхона жамоат ташкилотлари ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “Оналарга эҳтиром” тадбири ўтказилди. Тадбир “Энг яхши мутахасиссларни тарбиялаган она”, “Энг ибратли меҳнаткаш она” ҳамда “Энг матонатли она” номинациялари бўйича ўтказилди. Шунингдек, тадбирда жамиятимиз ёш хаваскорлари иштирокида оналарни мадҳ этувчи куй, қўшиқ ва шеърлар тараннум этилди. Тадбирда “Энг яхши мутахасиссларни тарбиялаган она” номинацияси бўйича хлорат –магнийли дефолианти цехи меҳнат фаҳрийси Насибахон Тиллябоева, “Энг ибратли меҳнаткаш она” номинацияси бўйича – хўжалик цехи кўкаламзорлаштирувчиси Холидахон Шерматова ва “Энг матонатли она” номинацияси бўйича – Сирка ангедриди ва сирка кислотаси қайта тиклаш цехи лаборанти Мадинахон Гатаулиналар корхона касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 

“FARG’ONAAZOT” АЖ матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech