Ру O`z En

“Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида “САЛОМАТЛИК УЧУН БЕШ МИНГ ҚАДАМ” шиори остида ёшлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

Ушбу спорт мусобақаси 2021 йил 16 апрел куни бўлиб ўтди. Мусобақа корхона ёшлар Кенгаши ва жамоат ташкилотлари томонидан уюштирилди. Мусобақанинг асосий мақсади “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” доирасида, корхона ишчи - ходимларини жисмоний тарбия ва спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга жалб қилиш каби ғояларни ўзида мужассам этган. 

“Саломатлик учун беш минг қадам” шиори остида ўтказилган спорт мусобақасида корхонанинг бошқарма, бўлим хизматлари ва цехларидан  жами – 500 нафар ишчи - ходимлари иштирок этишди. Мусобақа иштирокчилари белгиланган масофани босиб ўтишганидан сўнг, бошқарув раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Нурмурод Сирожов бошчилигида жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулландилар.

  • Бугунги қуёшли кун хаммага баҳорий кайфият улашди, баҳор табиятда ўйғониш даври, ёшларни ҳам кучига куч қўшиладиган палла. Шундай экан ўзимизни ҳам жисмонан, ҳам ақлан ривожлантириш бизларнинг кун тартибимизга айланиши лозим. Фақат хар томонлама ривожланган шаҳсгина камоллика эришади. Бундай инсон нафақат ўзига балки юрт ривожига, халқ фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшади, - деди корхона ёшлар етакчиси Нурмурод Сирожов мусобақа якунида иштирокчиларига қарата.    

 

 

   “Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech