Ру O`z En

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА “ТОЗА ХАВО ОЙЛИГИ” ЎТКАЗИЛМОҚДА!

Барчамизга маълумки, шаҳримизда “Тоза хаво ойлиги” ўтказилмоқда.  “Тоза хаво ойлиги” доирасида корхонамизда ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 21 апрел кунида экологиямизга автотранспортлардан чиқаётган захарли газлар миқдорини камайтириш мақсадида, жамиятимизнинг автотранспорт воситалари кўрикдан ўтказилиб,  хайдовчиларга автотранспорт соз ҳолда ишлашини таъминлаш ва мунтазам равишда текширувдан ўтказиб туриш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.  

     Тадбир меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, атроф мухит муҳофазаси ва хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Файзулло Абдурахмонов,  ММ, ХТ, АММ ва ХИЧО СХ бошқармасининг атроф мухит муҳофазаси бўйича 1 тоифали муҳандиси Нурмухаммад Абдуллаев ҳамда Фарғона шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Шахбоз Алитахунов, Фарғона шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси Давлат инспектори  Жахонгир Абдумаликовлар хамкорлигида бўлиб ўтди.

        “Тоза хафо ойлиги”нинг асосий мақсади харакатдаги  автотранспорт воситалари, мулкчилик шаклидан қатъий назар автосаройлар, барча турдаги автомобиллар  кўрикдан  ўтказилиши   ва   жойларда  назорат  ишлари олиб борилишини ўз ичига олади. Тадбир Фарғона   вилояти  хокимининг 2021 йил 10-апрелдаги Вилоятда «Тоза хаво ойлиги» тадбирларини самарали ва оммавий тарзда  ўтказиш тўғрисида»ги 139 - сонли   қарорига асосан, Фарғона шахар экология ва атроф-мухитни мухофаза  қилиш инспекцияси томонидан 10 апрелдан 10 майга қадар  шаҳримизнинг барча корхона, ташкилотларида ўтказилиб келмоқда.  

          Юқоридаги қарорга асосан бу тадбирни  юқори савияда ўтказиш  мақсадида,   корхонамизда харакатланаётган  автотранспортлардан  чиқаётган  зарарли (СО2) - ис газлари ва тутун миқдорларини Автотест газанализатор ёрдамида ўлчаш ишлари амалга оширилди.

    Тарғибот ва ташвиқот бўйича “Farg’onaazot” АЖга қарашли бўлган автобусларга «Тоза хаво ойлиги»нинг 1-босқичи ўтказилиши тўғрисида шиорлар илинди.

    Шуни айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера хавосини мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилиши холатларини олдини олиш, автотранспорт воситаларидан атмосфера хавосига ташланаётган “ис” газлари ва зарарли тутун миқдорларини назорат қилиш, ахоли орасида  кенг қамровли  профилактика ишларини олиб бориш ва ўзимиз яшаб турган атмосфера  хавосини доимо мусаффолигини сақлаш барчамизнинг бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз зарур. 

“Farg’onaazot” акциядорлик

 жамияти матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech