Ру O`z En

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти ишчи-ходимларининг ойлик маоши масаласи юзасидан хабар эълон қилинди. “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

“Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида ишчи-ходимга иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва жамият ички норматив ҳужжатларга мувофиқ, ходим билан тузилган меҳнат шартномасига асосан тўланади. Қолаверса, жамоа шартномаси талабларидан келиб чиқиб ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида рағбатлантиришнинг алоҳида муҳим ишлаб чиқариш топшириғини бажарганлик учун мукофот, стаж учун устама ҳақ, касбий маҳорат ва меҳнатда юқори кўрсаткичларга эришгани учун устама ҳақ, персонал устама, персонал оклад турлари жорий этилган.

Бундан ташқари ишчи-ходимларга миллий байрамлар ва муҳим саналар муносабати билан, ўрнатилган тартибда рағбатлантириш  тўловлари амалга оширилиб келинмоқда.

2020 йил 1 август ҳолатига «Farg`onaazot» акциядорлик жамиятида ўртача иш ҳақи 2 639 801 (икки миллион олти юз ўттиз тўққиз минг саккиз юз бир  минг) сўмни ташкил этади.   

Ҳулоса ўрнида айтиш мумкинки, «Farg`onaazot» акциядорлик жамиятида иш ҳақи 2019 йил 1 августдан, 2020 йил 1 августга қадар ўртача 34 %га оширилган.


«Farg`onaazot» акциядорлик жамияти ишонч телефони: (73) 242-63-90

 

“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech