Ру O`z En

“FARG’ONAAZOT” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Куни-кеча ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятига дахлдор масала юзасидан “Қўшимча рағбатларни қирқиш мақсадида ишчилар учун имтиҳонларни ўйлаб топишяпти” номли хабар эълон қилинди. “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

“Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида ишчи-ходимга иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва жамият ички норматив ҳужжатларга мувофиқ, ходим билан тузилган меҳнат шартномасига асосан тўланади. Қолаверса, жамоа шартномаси талабларидан келиб чиқиб ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида рағбатлантиришнинг алоҳида муҳим ишлаб чиқариш топшириғини бажарганлик учун мукофот, стаж учун устама ҳақ, касбий маҳорат ва меҳнатда юқори кўрсаткичларга эришгани учун устама ҳақ, персонал устама, персонал оклад турлари жорий этилган.

Бундан ташқари ишчи-ходимларга миллий байрамлар ва муҳим саналар муносабати билан, ўрнатилган тартибда рағбатлантириш  тўловлари амалга оширилиб келинмоқда.

  2020 йил 1 сентябрь ҳолатига “Farg`onaazot” акциядорлик жамиятида ўртача иш ҳақи 2 639 801 (икки миллион олти юз ўттиз тўққиз минг саккиз юз бир  минг) сўмни ташкил этади.   

Ҳулоса ўрнида айтиш мумкинки, “Farg`onaazot” акциядорлик жамиятида иш ҳақи 2019 йил 1 августдан, 2020 йил 1 сентябрга қадар ўртача 34 %га оширилган.

Мазкур хабарда келтирилган “Қўшимча рағбатларни қирқиш ва камайтириш учун қора ишчилар учун ҳар хил имтиҳонларни ўйлаб топишяпти” жумласига жавобан айтиш мумкинки,  жамиятимизда иш хақига қўшимча тўланадиган бир қанча тўлов турлари мавжуд. Имтихон асосида белгиланадиган иш ҳақига қўшимча тўлов тури тегишли хужжатларга асосан, ўрнатилган тартибда жорий этилган бўлиб, мазкур тўлов тури иш хақига қўшилиши учун ишчи ходим мустақил ишга қўйилиши учун квалификацияси бўйича имтихон топшириши лозим. Мазкур имтихондан ўтолмаган ишчи ходимга нафақат қўшимча хақ олишга хатто мустақил ишлашга ҳам рухсат берилмайди. Мазкур имтихон асосида мустақил ишлашга рухсат берилиши, техника хавфсизлиги қоидалари ва норматив хужжатларга мувофиқ жорий этилган бўлиб, бунда ишчиларнинг хақ-хуқуқларини пой-мол қилиш эмас, балки уларнинг билим савиясидан келиб чиқган ҳолда мустақил ишлашларига рухсат бериш орқали, келгусидаги мустақил фаолияти давомида йўл қўйиши мумкин бўлган хатолардан ҳимоя қилишга қаратилган.

Хабардаги “Рахбарият 10-15 миллионлаб маош олишади” жумлага тўхталиб ўтадиган бўлсак, бутун жаҳонда шу жумладан мамалакитимизда ҳам вужудга келган пандемия шароитида корхона рахбарларининг ойлик маоши давлат бюджети тўғрисидаги қонунга мувофиқ хизмат оклади бўйича ташкил этади.

Мазкур хабарда келтирилган “Корхона келажаги учун қайғуриш йўқ. Янгича фикрлаш йўқ” жумлаларига жавобан айтиш мумкинки, корхонанинг амалдаги бошқарув раиси бошчилигида “Farg'onaazot” акциядорлик жамиятининг молиявий холати барқарорлашди. Корхонада фаол инвестиция фаолияти олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан мавжуд ишлаб чиқаришларни реконструкция ва модернизация қилиш бўйича йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди ва ишлаб чиқариш қувватларини ўртача 10 фоизга оширилишига эришилди. Қолаверса, корхонанинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш, инновацион ва янги технологияларни жорий этиш орқали экологик вазиятни яхшилаш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, корхонада ёш мутахассисларни тайёрлаш,  ишчи-ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш шулар жумласидандир.

Хабарномадаги “Ишга олишда эса таниш-билишчилик.” жумласига жавобан айтиш мумкинки, “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти доимий равишда қонунда белгиланган тартибда махаллий меҳнат органларига келгусида меҳнат шартномаси бекор қилиниши кутилаётган ходимлар тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда тақдим этиб боради.

Фарғона шаҳар бандликга кўмаклашиш маркази томонидан вақтинча банд бўлмаган иш қидирувчи фуқароларга берилган йўлланмага асосан, ўрнатилган тартиб ва талабларга ососан ишга қабул қилинади.

Жамият эркин иш қидирувчиларни махсус комиссия орқали ишга кабул қилади ва комиссия ўтказган суҳбатда маҳаллий мехнат органининг вакиллари иштироки таъминланади.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида “Ишонч телефони” хизмати йўлга қўйилган бўлиб, ташкилот ўзининг расмий веб-сайтига ҳамда ижтимоий тармоқда ўз расмий каналларига эга. “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти оммавий ахборот воситалари ва журналистлар билан кенг жамоатчиликка тезкор ва аниқ маълумотлар етказиш бўйича ҳамкорликни изчил амалга ошириб келмоқда.

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти, корхона фаолиятига даҳлдор масала юзасидан хабарлар тарқатилишида аниқ фактларга асосланиб, маълумотлар ҳаққонийлик тамойилига йўғрилган бўлишига умид билдиради ва хабарда келтирилган масала юзасидан муаммо ва таклифлар бўлса, “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг қуйидаги ишонч телефонига +998 73 242-63-90 рақамига мурожаат этишларини сўраб қолади.

“Farg’onaazot” АЖ Матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech