Ру O`z En

ХОТИРА – МУҚАДДАС, ҚАДР – АЗИЗ!

Инсон учун энг муқаддас, энг олий неъмат бу - тинчлик-осойишталик ва хотиржамдир шубҳасиз. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир.      

   Мамалакатимизда хукум сураётган бугунги кундаги тинчлигимиз сабабчилари бўлмиш ота-боболаримиз иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиш бизларнинг бурчимиздир. Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат-машаққат чекканлар бор.

II жаҳон урушида Ўзбекистонимиздан 2 миллионга яқин юртдошимиз жангларда иштирок этиб, уларнинг 500 мингдан ортиғи қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Шу билан бирга, уруш даврида республикамиз фронт учун зарур бўлган озиқ-овқат, кийим-кечак, қурол-аслаҳа ва бошқа воситаларни етказиб берадиган муҳим таъминот марказларидан бирига айланди.

   Айниқса, юртдошларимиз жанглар давом этаётган ҳудудлардан Ўзбекистонга кўчирилган 1,5 миллиондан ортиқ кексалар, аёллар ва ёш гўдакларни бағрига олиб, оғир дамларда уларга беқиёс ғамхўрлик кўрсатди.
   Ана шу асосларга кўра, мустақиллик йилларида ҳам бизда 9 май умумхалқ байрами сифатида, 1999 йилдан бошлаб эса Хотира ва Қадрлаш куни сифатида нишонлаймиз.

   9 май куни вилоятимизнинг хар бир ташкилот, муассасалари каби «Farg’onaazot» акциядорлик жамияти ҳам Республикамизда кенг нишонланаётган  - “Хотира ва қадрлаш куни”ни юқори савияда нишонлаш мақсадида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйишда фаол иштирок этди.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан шаҳримизда уюштирилган байрамда бутун шаҳримиз иштирок этди десак адашмаган бўламиз. Харбий қурол-аслаҳалар  ва техникалар кўргазмаси барчада Ватанпарварлик ҳиссини уйғотди. “Катюша”, “Смуглянка”, “Аскарлар” каби қўшиқлар эса барчага аъло кайфият улашди.

 

«Farg’onaazot» АЖ Матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech