Ру O`z En

Кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган таянч мактаблари билан ҳамкорликда ишлаш бўйича мулоқотлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги «Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Фарғонаазот” АЖ томонидан Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида жойлашган кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган таянч мактаблари билан ҳамкорликда ишлаш бўйича мулоқотлар ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, ҳусусан Фарғона вилояти Риштон ва Ўзбекистон туманидаги  мактабларда мулоқотлар ташкил этилди. Мулоқотлардан кўзланган асосий мақсад мактаб ўқувчиларини кимё ва биология фанларига бўлган қизиқишларини янада ошириш, бунинг натижасида соҳага замонавий ва креатив фикрлайдиган, ҳар қандай вазиятда ҳам масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган, интеллектуал салоҳияти юксак, ватанпарвар ёш кадрларни етиштирилишида кўмаклашиш, бунинг натижасида кадрлар заҳирасини яратишдан иборат.  

Мулоқот давомида мактаб кимё фани ўқитувчилари ва ўқувчилари таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда “Фарғонаазот” АЖ ёшлар Кенгаши ҳомийлигида ушбу йўналишдаги мактабларда “Кимё фани билимдони” кўрик-танловини ўтказиш белгилаб олинди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech