Ру O`z En

КОРХОНАДА КАСБ МАҲОРАТИ ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

“Farg`onaazot” акциядорлик жамиятида кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, ишчи-ходимлар айниқса ёшларни касб маҳоратини юксалтириш, устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлаш, салоҳиятли ва истеъдодли ходимларни танлаб олиш, иқтидорли ёшларни изланишлари учун шароитлар яратиш, ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш мақсадида корхона ёш ишчи ва хизматчилари ўртасида
“Касб маҳорати” кўрик-танлови ўтказилди.

                 Ёш мутахассислар Кадрлар  тайёрлаш ва Малакасини ошириш бўлими томонидан ташкил этилган танловда ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Кўрик-танлов  6 та номинация - маҳоратли лаборант, маҳоратли электромонтёр, маҳоратли НЎА ва А чилангари, маҳоратли пайвандчи, маҳоратли чилангар таъмирчиси, маҳоратли технолог йўналишлари бўйича ўтказилди. Танлов 2 босқичда бўлиб ўтди.

                 Жорий йилнинг 12 март санасида танловнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар ўз соҳалари бўйича билимларини назарий яъни тест орқали синаб кўришди. Ўйин шаффофлигини таъминлаш мақсадида тест натижалари шу куннинг ўзида барча иштирокчилар билан биргаликда текширилди ва баллар эълон қилинди.

            15 март куни чилангар, пайвандчилар - Марказлаштирилган қурилмаларни таъмирлаш цехида,  НУА ва А чилангарлари - Назорат ўлчов асбоблари ва аппаратлари цехида ўз соҳалари бўйича амалий топшириқларни бажариб беллашдилар. 16 март куни эса электромонтёрлар - Марказлаштирилган электр қурилмаларни таъмирлаш цехида ва лаборантлар - Марказий кимё лабаратория цехида амалий топшириқларни бажардилар. Технологлар - Кадрлар  тайёрлаш ва Малакасини ошириш бўлимида саволларга билет тортиш орқали жавоб бердилар. Тест ва амалий топшириқдан юқори балл олган иштирокчилар орасидан ғолиблар аниқланди. Ғолиблар корхонамиз раҳбарияти томонидан фаҳрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech