Ру O`z En

КОРХОНАМИЗДА РАҲБАР ХОДИМЛАРГА ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК АЛИФБОСИДА ИШ ЮРИТИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Корхонамизда 2021 йилнинг 5 апрел кунидан корхонанинг бошқарув раиси ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва етакчи муҳандислари,
жами 34 нафар бўлган раҳбар ходимлари учун ўзбек адабий тили меъёрлари лотин ёзувига асосланган Ўзбек алифбоси ва имлоси, давлат тилида иш юритиш бўйича малакаларини ошириш мақсадида ўқув курслари бошланди.

Ўқув курслари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 мартдаги Қарорига мувофиқ Алишер Навоий номидаги
Ўзбек тили ва адабиёт университети ҳузуридаги “Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази” профессор-ўқитувчилари, жамият кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлими томонидан амалга оширилмоқда.

Ўқув курслари бир ой муддат давомида бўлиб ўтади.   

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech