Ру O`z En

КОРХОНАМИЗДА СУМАЛАК САЙЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Наврўз байрамининг узвий бир қисми, миллий ва умуминсоний қадриятларга эш бўлган тадбир бу – сумалак сайлидир. Сумалак Наврўзнинг шоҳ таоми ҳисобланиб, хушхўр ва тансиқ таом ҳисобланади.

  Асрлар оша яшаб келаётган сумалак сайли каби миллий қадрият ва анъаналаримиз халқимизнинг қадим тарихи ва руҳияти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларда табиатдаги ўзгаришлар, фасллар алмашинуви ўз аксини топган эътиқодий қарашлар ва аждоларимиз кўнглидан кечувчи некбин ҳис туйғулар ўзининг бадиий ифодасини топганлигини кўрамиз.

   Хар йилгидан истисно бўлмаган ҳолда, бу йил ҳам жамоамиз раҳбарияти томонидан корхонамизнинг хўжалик цехида жорий йилнинг 19 март куни сумалак таоми пиширилиши жараёнлари бошланиб кетди. Жамиятимизнинг барча цех ва бўлимларига улашиш мақсадида тайёрланаётган сумалак  корхонамиз жамоат ташкилотлари ҳамда хўжалик цехи ходимлари томонидан тайёрланди. Сумалак тайёрланиши ҳам ўзига ҳос жиҳатлари билан ажралиб турди. Сумалак турли хил куй-қўшиқлар, кўтаринки кайфиятда тонг саҳаргача тайёрланиб чиқилди.

  20 март куни тайёр бўлган сумалак корхонамизнинг барча цех ва бўлимлар ишчи-ходимларига тарқатиб чиқилди. Барчага улашилган сумалакни корхонамиз жамоаси мамнунлик билан татиб кўрди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech