Ру O`z En

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ ВА ОШКОРА МУЛОҚОТ ҚИЛИШ ШИДДАТ БИЛАН ЎСИБ БОРАЁТГАН ЗАМОНИМИЗНИНГ АСОСИДИР

“Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида корхонадаги ислоҳотлар, янги маҳсулот турлари, экспорт ва импорт масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

          Матбуот анжуманида корхона бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Умидулло Миллабоев ўз нутқида ишлаб чиқариш, корхонанинг бир ярим йиллик сарҳисоби, маҳсулот турларини кўпайтириш ва сифатини янада ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўзлаб берди.      Шунингдек, мамлакатимизда матбуот ва сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан очиқ ва ошкора мулоқот қилиш хозирги шиддат билан ўсиб бораётган замонимизнинг асоси эканлигини, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар ўтган йилларда жамиятимиз ҳаётида туб бурилиш ясаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Анжуман давомида молиявий масалалари, шу билан бирга корхонада ишлаб чикарилаётган маҳсулотларни экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги олиб борилаётган ишлар ҳақида бошқарув раисининг молия ва иқтисод бўйича ўринбосари Гуломжон Солиев батафсил маълумотлар бериб ўтди.

   -  Хозирги кунда «Farg’onaazot» акциядорлик жамияти Республикамиз бўйича кимёсаноатида илғор ўринларни эгаллаб туради. Йилдан йилга маҳсулотларимиз сифати, рақобатбордошлиги ошиб бормоқда. Маҳсулотларимиз турлари кўпаймоқда, шу билан биргаликда унга бўлган талаб ҳам ўсиб бормоқда. Албатта бу натижалар кўпмиллатли жамоамиз билан бир тан-у бир жон бўлиб, тиришқоқлик билан фаолият юритаётганимиз маҳсулидир – дейди ўз сўзида корхонамиз матбуот хизмати раҳбари Маннонхон Тилляходжаев.  

          Анжуманда вилоятимизда фаолият юритаётган журналист, блогер ва ахборот хизмати раҳбарлари жамият хаёти, ишлаб чиқариши, ишчи-ходимларни фаолияти тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

 

“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти матбуот хизмати.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech